Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ҚАДР-ҚИММАТГА ТАЖОВУЗ ҚИЛИШ:
ҚОРАЛАМОҚ, ОБРЎСИНИ ТЎКМОҚ,
ҲАҚОРАТ ҚИЛМОҚ


Қоралаш кишини маълум гуноҳ билан айблашдир, гарчи у шубҳа ва сўроқ маъносида келса ҳам. У одамнинг иззат-ҳурматини ерга уради ёки бошқаларнинг нафратига сабаб бўлади. Масалан, сен каззобсан, қаллобсан, дейди. Обрўсини тўкиш маълум гуноҳ билан айбланмаса ҳам шахснинг ҳурмат-эътиборини пастлатишдир. Масалан, эй пасткаш, эй разил каби гапларни айтиш. Ҳақорат қилиш эса таҳқирлашга оид сўз, ишора, ҳаракат ва ҳоказолардир. У сўкиш ёки устидан кулишдир. Бу уч ишнинг белгилари, умуман, қуйидагиларда кўринади:


I. Кимки бировни муайян гуноҳ билан айбласа, дарра ва бир ойдан икки йилгача қамоқ жазосини олади. Лекин жавобгар даъвогарда ҳақиқатан ҳам шу айб борлигини шаръий ҳужжат билан исботлаб берса, туҳмат ишига қиёсан жазоланмайди.


II. Кимки бировнинг обрўсини тўкса, дарра ва бир ойдан икки йилгача қамоқ жазосини олади. Бунда жавобгарга даъвогарда айтган айбининг борлигини исботлаш орқали ўзини оқлашга рухсат берилмайди.


III. Кимки бировни қайси восита билан бўлишидан қатъий назар ҳақорат қилса, дарра ва олти ойгача қамоқ жазосини олади.


IV. Қоралаш ва обрўни тўкиш учун қуйидаги ҳолатлардагина жазо тайинланади:
а) Қоралаш ва обрўни тўкиш юзма-юз бўлганда, қуйидаги ҳолатлардан бири бўлиши шарт:


1. Мажлисда даъвогар билан юзма-юз бўлиш;


2. Оз ёки кўп бўлишидан қатъий назар бошқа одамлар ҳам эшитишлари мумкин бўлган жойда содир этилиши.


б) Қоралаш ва обрўни тўкиш орқаваротдан бўлганда жабрланувчи йўқ бўлса ҳам тўпланган ёки якка-якка ҳолдаги бошқа одамлар бўлиши шарт;


в) Қоралаш ёки обрўни тўкиш ёзма тарзда бўлганида қуйидагилардан бири бўлиши шарт:


1. Одамларнинг орасида ёки бир гуруҳнинг ўртасида тарқатиладиган китоб, расм, карикатура ёки қоралама расм кабилар бўлиши;

 

203-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222